Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​Ҳар ким севгани билан бирга бўлур! بسم الل | Solihon domla /Солихон домла мухлислари

​​​​​​Ҳар ким севгани билан бирга бўлур!

بسم الله الرحمن الرحيم

Бир кимса Расулуллоҳ (с.а.в.) олдиларига келиб, "Эй, Расулуллоҳ! Аллоҳга қасамки, Сиз менга менинг жонимдан ҳам севимлироқсиз, Сиз менга оиламдан ҳам, ҳатто боламдан ҳам севимлироқсиз! Мен уйимда бўлсам, Сизни эслайвераман. Сабр қила олмасдан, олдингизга келаман-да, Сизга боқиб тўймайман. Ўлимимни ва ўлишингизни эсласам, Сиз жаннатга кирасиз-да, пайғамбарлар билан бирга кўтарилиб кетишингизни биламан. Мен ҳам жаннатга кирарман, лекин Сизни кўрмай қолишимдан қўрқаман", деди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) унга жавоб бермадилар, ҳатто бунга жавоб сифатида Аллоҳ таоло мана бу оятни нозил қилди:

وَمَن يُطِعِ اللّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَـئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللّهُ عَلَيْهِم مِّنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاء وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَـئِكَ رَفِيقاً {69} ذَلِكَ الْفَضْلُ مِنَ اللّهِ وَكَفَى بِاللّهِ عَلِيماً {70}

"Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар, ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир. Бу Аллоҳ томонидан бўлган фазлу-марҳаматдир. Аллоҳнинг ўзи етарли билгувчидир"
(Нисо, 69-70)

Юқоридаги ривоятни Имом Табароний (р.ҳ.) ривоят қилган бўлиб ( Табароний, "ал-Мўъжам ал-авсат", 1/477; "ал-Мўъжам ас-сағир", 1/52), "Мажмаъ аз-завоид"да ушбу ривоятнинг ровийлари ишончли экани, ҳадиснинг саҳиҳлиги айтиб ўтилган ( "Мажмаъ аз-завоид", 6/1037).

Аллоҳ таолонинг юқоридаги хабари ва ваъдасига кўра, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ (с.а.в.)га итоат қилиш сабабли жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ зотлар билан бирга бўлиш имконияти вужудга келади.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

SOLIHON DOMLA
ABDULLOH DOMLA
SHUKURULLO DOMLA
RUSTAMJON DOMLA LARNI

ENG YANGI MAʼRUZALARINI
TELEGRAMDA BIRINCHI LARDAN
KUZATIB BORING

https://telegram.me/joinchat/8JgJnuplNx4xZjI6