Get Mystery Box with random crypto!

​​Эри бор аёлга тегмайди бало, Меҳр деган малҳам ҳар дардга да | Solihon domla

​​Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.

Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.

Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они
Биздек қирқта эмас шўрликни жони,
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнгги зар бўлган сабрни,
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Султоним, Бегим деб эркаланг кунда,
Шай туринг аскардек кундаю-тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Сизни суягидан яратган Эгам,
У ризо бўлмаса босманг бир қадам,
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланиб, ўргилиб толманг,
Дод солиб бир куни айрилиб қолманг,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Малика Салимова

Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!!


#САВОЛ:
БЕГОНА АЁЛЛАР БИЛАН ТЕЛЕФОНДА ГАПЛАШИШ
Ассалому алайкум. Бегона аёл билан телефон орқали гаплашиш зиноми?

ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/solixon_domla_maruzalar/20239