Get Mystery Box with random crypto!

BEKOBOD TUMANI SOLIQ XABARLARI

Telegram kanalining logotibi soliq_bekobod_t — BEKOBOD TUMANI SOLIQ XABARLARI B
Telegram kanalining logotibi soliq_bekobod_t — BEKOBOD TUMANI SOLIQ XABARLARI
Kanal manzili: @soliq_bekobod_t
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 23

2022-07-05 13:34:09
#Брифинг

Бекобод тумани Давлат хизматлари маркази директори У.Мирзаев иштирокида электрон рақамли имзо тўғрисида ҳамда ундан фойдаланиш юзасидан брифинг ташкил этилди.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
40 views10:34
Ochish/sharhlash
2022-07-05 11:18:28
Саховат – халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир

Бугун юртимизда олиб борилаётган жараёнлар ўзгача. Муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-мурувват, саховат қўллари узатилмоқда. Беморларнинг ҳол-аҳволи сўралмоқда. Ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилмоқда. Юртимиздаги ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда яшовчи ёлғиз кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганла ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

Шу ўринда туман Ногиронлар жамияти томонидан жамият аъзоларига Қурбон ҳайити муносабати билан саховат совғалари тарқатилмоқда.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
42 views08:18
Ochish/sharhlash
2022-07-05 08:04:17
#Бекобод_тумани

Кун қахрамонлари эътиборимиз марказида

Бекобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари ёзнинг иссиқлиги-ю қишнинг қахратонига қарамасдан биз қолдирган чиқиндиларни тозалаб келмоқда. Сиз-у бизга озода масканларни саришта кўчаларни қолдирмоқда.

Шу ўринда бир ўйлаб кўрайликчи бугунги кун қахрамонлари кимлар? бу ишчилар кимнингдир онаси, отаси, акаси, опаси ва. х.к тўғри келган жойга чиқиндиларни ташлаб кетманг ҳамда онамиз, отамиз қатори инсонларни меҳнатини қадрланг.


Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
43 views05:04
Ochish/sharhlash
2022-07-05 07:41:37
Уясда ташкил этилган очиқ мулоқот

Куни кеча Бекобод тумани 3-сектор ҳудудидаги Уяс МФЙда туман ИИБ бошлиғи, сектор раҳбари Э.И.Баймухамедов ва туман мутасадди раҳбар хобимлари иштирокида аҳоли билан очиқ мулоқотда бўлиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.

Очиқ мулоқот давомида асосан ичимлик суви,ишсизлик ва моддий ёрдам масалаларида жами 14 нафар аҳоли мурожаат йўллади, олиб борилган амалий чора-тадбирлар натижасида 5 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойнинг ўзида ҳал этилишига эришилди, айрим мурожаатлар юзасидан мутассади ташкилот раҳбарларига топшириқ бериб, муддат белгиланди.

Бекобод тумани ИИБ, 3-сектор котиби
40 views04:41
Ochish/sharhlash
2022-07-03 10:41:50
Яхши дам меҳнатга ҳамдам

Туман ҳокиминг ташаббуси билан ташкил этилган. Самарқанд -Бухоро йўналиши саёхатидан маҳалла раислари жуда катта тасуротлар билан қайтишди.

Айтишларича, инсон саёхат қилса тани яйрайди, зиёрат қилса қалби яйраб покланар экан.

Хаммамизга маьлумки, Ислом олами ташкилоти - I S E S C O томонидан 2020 йил Бухоро - ислом олами маданияти пойтахти деб эълон қилинган.

Саёхатчиларимиз улуғ ва мўтабар аждодларимизни зиёрат қилишар экан, Аллоҳдан улар ётган бебаҳо заминимизни бало қазолардан асрашни, юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилишни сўрашиб дуо қилишди.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
55 views07:41
Ochish/sharhlash
2022-07-02 06:55:33 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
64 views03:55
Ochish/sharhlash
2022-07-01 18:30:56
#Конуституция_бахтимиз_пойдевори
#Конуституция_менинг_тақдирим

Янгиланаётган Конституция, бу – бизларнинг Конституциямиз!

Конституциявий ислоҳотлар негизида Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат деган тамойил илгари сурилмоқда. Бу нима дегани? Бу ислоҳотлар инсон учун, барча ҳаракатлар инсон қадри-қиммати, бахти-саодати учун, дегани.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
54 views15:30
Ochish/sharhlash