Get Mystery Box with random crypto!

​​Мулоҳаза Фиръавннинг уйида тарбия топган Мусо алайҳиссалом | ꧁🌸💐SOLIHAM💐🌸꧂

​​Мулоҳаза

Фиръавннинг уйида тарбия топган Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлдилар.
Нуҳ алайҳиссаломни уйларида тарбия топган ўғли кофир бўлди.
Мушрик Озарнинг ўғли Иброҳим алайҳиссалом набийлар отаси номини олдилар.

Юсуф алайҳиссаломни акалари қудуққа ташлашди.
Юнус алайҳиссаломни кит қорнида қутқарди.
Фиръавннинг хотини Осиё учун жаннатда қаср бор.
Лут алайҳиссаломнинг хотини дўзахдадир.
Ҳудҳуд ғарибларни Аллоҳга чорлади.

Фиръавн қавмини дўзах сари чорлади.
Макка ўз ўғлини қувди.
Мадина эса унга жой берди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажраган тўнка ингради.
Амакилари эса йўлларига тиканларни ташлар эди.
Инсонлар пайғамбарни оловга отишди.
Ҳайвонлар оловни ўчиришга ҳаракат қилишди.
Ийсо алайҳиссалом отасиз пайғамбар бўлди.

Кўп аъробийлар бут ва санамларга ибодат қилган оталарининг динида мушрик ҳолда ўлиб кетишди.
Жинлар Қуръонни хушуъ билан эшитишди.
Укоз бозори аҳли эса Қуръонни эшитмаслик учун қўлларини қулоқларига тиқишди.

Чумоли бир пайғамбар қўшинининг йўналишини ўзгартирди.
Инсон эса Каъбани бузиш учун филлар қўшинини бошлаб келди!
Бу ҳолат давом этяпти ва давом этади!

Абдулқодир Полвонов



•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

Kanalimizni Kuzatib Boring
https://t.me/joinchat/II1_-k1tE4dlOWUy