Get Mystery Box with random crypto!

Қайғурма! Касал тузалади, мусибат кетади, гуноҳ кечирилади, қ | Soliham🌸|Rasmiy ✓

Қайғурма!
Касал тузалади, мусибат кетади, гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.

Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми? Демак оғир кунларнинг ортидан фаровонлик, кенглик ва яхши ҳаёт бордир.

Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради, тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади, иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради, бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир, дард аламларини соғлик лаззати кеткизур, бунинг учун сен бир оз сабр қилмоқлигинг ва бир лаҳза кутишинг даркор.

Қайғурма!
Буюк қудрат нуфузи, қазонинг албатта воқеъ бўлиши, қадарнинг узил-кесиллиги олдида табиблар ҳайрон, ҳакимлар, уламолар ожиз, ҳийлалар мағлубдир.

Ўзинг учун Аллоҳ сен учун ихтиёр қилган нарсани ихтиёр қил!



@soliham_uzz
https://t.me/soliham_uzz