Get Mystery Box with random crypto!

#тавсия Бахтсизликдан кейин саодат келишига, кўз ёшдан сўнг т | Солиҳалар суҳбати.

#тавсия

Бахтсизликдан кейин саодат келишига, кўз ёшдан сўнг табассум бўлишига ишонсангиз, демак сиз "Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилиш” деб аталган буюк ибодатни амалга оширибсиз.

Оғзингизни фақат икки нарсада, яъни табассум қилишда ва жим туриш, сукут учун ишлатинг.
Табассум, муаммони ҳал қилиш учун, жим туриш эса муаммодан ўтиб, қутулиб қолиш учундир.

Муҳаммад алайҳиссалом оғир дамларда Абу Бакр Сиддиққа табассум қилиб, «Ўкинма! Аллоҳ биз билан бирга», деганларидек, ҳаёт муаммолар қаршисида табассумга муҳтождир.

Ҳабиб ибн Абу Собит роҳимаҳуллоҳ: «Киши биродарига табассум қилган ҳолда гапириши ҳусни хулқдандир», деганлар.

Уламоларимиз" Яхши кўрган кишингни кўрсанг, табассум қил, шунда у муҳаббатингни ҳис этади. Душманингни кўрсанг ҳам табассум қил, у кучингни ҳис этади. Танимаган кишингни кўрсанг ҳам табассум қил, ажр-савоб оласан." деганлар.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati