Get Mystery Box with random crypto!

ТАҚДИР ВА ҚАЗО Тақдирнинг маъноси нима? Оламда ҳар бир б | 📚SOLIH SAFO📙🌴

ТАҚДИР ВА ҚАЗО

Тақдирнинг маъноси нима?
Оламда ҳар бир бўлган, бўладиган ва бўлиши тайин қилиб қўйилган ўлчовдир.

Қазонинг маъноси нима?
Тайин қилинган ишнинг бажарилишидир.

Оламда бўладиган нарсалар ва қилинадиган ишларнинг муддати аввалдан белгиланадими?
Aлбатта. Ҳар бир ишнинг қачон, қай тарзда, қандай сабаблар билан қилиниши ва муддати аввалдан белгилаб қўйилади. Улар «Лавҳул Маҳфуз»да ёзиб қўйилган.

«Лавҳул Маҳфуз» нима?
«Лавҳул Маҳфуз» осмонлар устидаги китобсимон мавжудликлардир.

Бандаларнинг савоб олишлари ёки гуноҳга ботишлари «Лавҳул Маҳфуз»да битилганми?
Aлбатта.

Одамлар «Лавҳул Маҳфузда»да ёзилгани туфайли савобга ботади ёинки гуноҳкор бўладими?
Ундай эмас. Бу нарсани Aллоҳ таоло Ўзининг азалий илми билан билади. Яъни, бирор банда агар ўз ихтиёрига қўйилса, қандай амалларни қилмоқлиги аввал-бошданоқ Aллоҳга маълум ва «Лавҳул Маҳфуз»га битилган.

«Лавҳул Маҳфуз»да аввалдан битилган экан-ку, деб бу дунёда тек юравериш, охиратга ҳозирлик кўрмасдан ётавериш, гуноҳ ишларни бот-бот қилавериш мумкин экан-да?
Ҳеч мумкин эмас! Ҳар бир банда қунт билан илм олиши, маърифат ўрганиши, ҳалол нон топиб ейиши, гуноҳлардан тўхташи лозим. Ҳар ишни тақдирга ҳавола қилиб, ўз ихтиёридаги ишларни тақдирга топшириб қўйиши маъқул эмас. Чунки тақдир олий тушунча, Aллоҳ таоло белгилаб қўйган ўлчовдир. Aммо бу дунёда инсоннинг ўзига боғлиқ қилиб қўйилган жиҳатлар борки, бунга инсон ўзи ҳаракат қилиши керак.

Aжалнинг маъноси нима?
Берилган умр муҳлатининг тугаши.

Бирон офат ёки бошқа сабаб билан ўлган кишининг ажалини нима деб билмоқ лозим?
Улар ташқаридан қаралганда бирор сабаб билан ёки тасодифан ўлганга ўхшаб кўринса ҳам, аслида ажаллари етиб келгани туфайли қазо қилганлар. Чунки инсон умр муддати тугагани сабабли ҳам тасодиф ва бирор баҳонага йўлиқади.

“Ибодати исломия”дан.

https://t.me/solih_safo