2022-02-06 21:13:27
Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораётган қарғага кўзи тушибди. Шунда тошбақа қарғага қараб: “Ҳой қарға, жинни бўлганмисан? Нега тескарисига учяпсан?” деб сўрабди. Қарға: “Сенинг мен билан нима ишинг бор? Бизда демократия! Хоҳлаганимдай учаман!” дея ўшқириб берибди. Тошбақа, демократия бўлса демократия-да, дебди-да, ўзиям шартта тескарисига юриб кетибди. Орқасида жар бор экан, тошбақа қурмағур кўрмай қолиб, пастга тушиб кетиб ўлибди. Шунда қарға унинг ёнига учиб келиб: “Эҳ аҳмоқ тошбақа, демократия фақат тепада бўлади, пастда эмас!” деган экан.
Тушунган тушунди!
https://t.me/vatan_posbonlari_harbiylar
341 viewsⓇⓘⓒⓗⓜⓞⓝⓓ⓪①, 18:13