Get Mystery Box with random crypto!

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи босқичига старт берилди | SOʻX KANALI

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи босқичига старт берилди

Бугун Сўх  туманидаги Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинининг 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида беш босқичли "Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи кунида, стол тенниси мусобоқаси ўтказилишига старт берилди. Тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими раҳбари Шоҳрух Ўктамов ва Сўх тумани ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидовлар ўз сўзларида ёш олмипиадачиларга омад тиладилар. Таъкидландики, “Беш ташаббус олимпиадаси” энг иқтидорли спортчиларни аниқлашда ва уларни муносиб мавқе топишларида катта аҳамиятга эга спорт тадбирига айланиб улгурди.

- Бугун бизнинг маҳалладан ғолибликни қўлга киритиш учун 42 нафар маҳалла фуқаролар йиғини ёш теннисчилари майдонда ўзаро белллашдилар. - деди ёшлар етакчиси.

@SOKH_KANALI