Get Mystery Box with random crypto!

*** Кузак шамоллари эсдилар яна, Сокин юрагимда туйғулар қўзға | Sohibjon | Parishon-parishon qadam tashlarman...

***
Кузак шамоллари эсдилар яна,
Сокин юрагимда туйғулар қўзғаб.
Келгил, паривашим, келгил жимгина,
Келгил самолардан мезонга ўхшаб.

Оқшом туманида кезайлик хушҳол,
Тўнган юлдузларга боқайлик тўйиб,
Шивалаган ёмғир, дайдиган шамол,
Майли, изимизни кетсинлар ювиб.

Боғларда хазонлар шовиллар қуюқ,
Улар соялардир, жонгинам, фақат.
Улар билмайдилар, билолмаслар, йўқ,
Нақадар буюкдир бизнинг муҳаббат.

Поёнсиз оламга боқайлик сўзсиз,
На ҳасрат, на сўзнинг бордир кераги.
Бизнинг теграмизда ёнаётган куз
Қайси бир ошиқнинг сўнган юраги...

Абдулла Орипов

@Sohibjon_Saydullayev