Get Mystery Box with random crypto!

Дори аллергияси қандай намоён бўлади? Аллергия организмнинг | Соғлом ҳаёт

Дори аллергияси қандай намоён бўлади?

Аллергия организмнинг бегона, ёт моддаларга нисбатан таъсирчанлик қобилиятини англатади. Аллергияга дори миқдорини ошириб юбориш, организмнинг шу воситага нисбатан ўта сезувчанлиги сабаб бўлиши мумкин.

Бундай пайтда бемор дори аллергияси эканлигини теридаги тошмалар турли хил кўринишда бўлиши билан фарқлаши мумкин. Тошмалар бирдан бемор терисига қаварчиқлар тошиши ва кучли қичишиши билан бошланади.

Бунда беморнинг умумий аҳволи ўзгаради. Тана ҳарорати кўтарилади. Дармонсизлик, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кузатилади. Тошмалар кўпинча ҳиқилдоқ, ҳалқум ва бошқа соҳа шиллиқ қаватларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда шу соҳа шишиб, нафас олиш ва ютиш қийинлашади.

Дори аллергиясини мустақил равишда даволашга ҳаракат қилманг. Илк белгилар намоён бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг