Get Mystery Box with random crypto!

Ошқозон меъёрида ишлаши учун нималарга эътибор бериш керак? | SOG'LOM HAYOT

Ошқозон меъёрида ишлаши учун нималарга эътибор бериш керак?

Ошқозон - овқат ҳазм қилиш тизимининг юқори аъзоси ҳисобланади ва бу ерда овқат ҳазм қилишнинг дастлабки босқичлари содир бўлади.

Бир неча факторлар унинг функциялари бузилишига олиб келади. Натижада кўнгил айниши, қайт қилиш, жиғилдон қайнаши, қориннинг дам бўлиши, унинг юқори қисмида оғриқ каби нохуш аломатлар пайдо бўлади.

Ошқозон меъёрий ишлаши учун қуйидагилар зарур:
Овқатланиш рационига амал қилиш
Қовурилган, дудланган ва ёғли маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш;
Рационда донли маҳсулотлар, янги сабзавот ва кўкатлар, мевалар албатта бўлиши керак;
Кечки овқатга иложи борича енгил таомланиш;
Тез тайёр бўладиган маҳсулотларни чеклаш;
Чекиш ва спиртли ичимликлардан тийилиш;
Очиқ ҳавода мунтазам машқ қилиш;
Стресс, асаб ва психик босимлардан қутулиш.

@SoglomHayot