Get Mystery Box with random crypto!

Ёғли юз терисининг сабаблари нима? | SOG'LOM HAYOT

Ёғли юз терисининг сабаблари нима?

Ёғли тери - кенг тарқалган тери турларидан бири бўлиб, бунинг сабаби ёғ безларининг жуда фаол ишлашидир.

Юз терисининг тез ёғланишига:
овқат рационининг бузилиши - аччиқ, ёғли овқатлар, газли, спиртли ичимликлар ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш;
организмдаги гормонал бузилишлар;
иммунитет фаолиятининг бузилиши;
нотўғри гигиена;
ўсмирлик даври (организмдаги гормонал ўзгаришлар сабабли)
наслий мойиллик сабаб бўлади.

Бундай ҳолатда овқат рационидан юқоридаги маҳсулотларни чеклаш зарур.
Агар юз терисининг тез ёғланиши касаллик сабабли бўлса, бу ҳолат давом этаверади. Шу сабабли аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

@SoglomHayot