Get Mystery Box with random crypto!

Прик тести нима? Прик тести - кенг тарқалган диагностика ус | SOG'LOM HAYOT

Прик тести нима?

Прик тести - кенг тарқалган диагностика усулларидан бири бўлиб, нафас олиш йўллари ва терининг аллергик касалликларига сабаб бўлган аллергенларни аниқлашга ёрдам беради.

Йил давомида ёки мавсумий ринит, кўзда яллиғланиш ҳолатлари, бронхиал астма, нафас сиқилиши, терида тошмалар, терида ва шиллиқ қаватларда шишлар кузатилган беморларга ушбу диагностика усули тавсия этилади.

Прик тести аллерголог томонидан амалга оширилади. Бунда бемор қўллари тери остига турли аллергенлар оз миқдорда юборилади ва натижа 20 дақиқадан сўнг кўрилади. Даво муолажаси эса тест натижасига кўра тавсия этилади.

@SoglomHayot