Get Mystery Box with random crypto!

Панкреатит қандай касаллик? Панкреатит - ошқозон ости безин | SOG'LOM HAYOT

Панкреатит қандай касаллик?

Панкреатит - ошқозон ости безининг яллиғланиш касаллиги бўлиб, касалликнинг ўткир ва сурункали шакллари мавжуд.
Касалликка спиртли ичимликлар, ёғли ва қовурилган овқатлар, узоқ вақт оч юриш, организмга зарар етказувчи парҳезлар қилиш, жигар циррози, ўт йўллари касалликлари, аёлларда менопауза ва ҳомиладорлик давридаги гормонал ўзгаришлар сабаб бўлади.

Беморда қовурға остида кучли оғриқ (оғриқ қолдирувчи дори ичганда ҳам оғриқнинг ўтиб кетмаслиги), кўнгил айниши, қайт қилиш (қайт қилгач, енгилликни ҳис қилмаслик), ич кетиши, ҳолсизлик, жиғилдон қайнаши, тилни сариқ ва оқ рангли карашлар қоплаши кузатилади.

Шифокор томонидан панкреатит ташхиси қўйилганда даво муолажалари ва парҳез тавсия қилинади. Парҳезга доимо амал қилиш касалликнинг яна қайталанишини олдини олишга ёрдам беради.

@SoglomHayot