Get Mystery Box with random crypto!

Тонгни илиқ сув ичиш билан бошлаш фойдалими? Эрталабки тўғр | SOG'LOM HAYOT

Тонгни илиқ сув ичиш билан бошлаш фойдалими?

Эрталабки тўғри ҳаракатлар куннинг самарали ва шикоятларсиз ўтишига ёрдам беради. Тонгни нафақат фойдали нонушта билан, балки нонуштадан 30-40 дақиқа олдин илиқ сув ичишдан бошлаш лозим.

Оч қоринга ичилган илиқ сув ҳазм тизими фаолиятини рағбатлантириб, организмдан турли токсинларни чиқариб юборишга ёрдам беради;
Илиқ сув организмдаги моддалар алмашинуви жараёнларини активлаштиради;
Оч қоринга асалли илиқ сув ошқозон касалликларини олдини олишга ёрдам беради (қандли диабет билан касалланган беморларга тавсия этилмайди);
Лимонли илиқ сув ичиш иммунитетни мустаҳкамлайди;
Илиқ сув организмдаги қон томирларни кенгайтиради ва натижада қон айланиши яхшиланади;
Юқори нафас йўлларидаги инфекциялар сув билан бирга ошқозонга тушади ва ошқозон кислотали муҳитида нобуд бўлади.

@SoglomHayot