Get Mystery Box with random crypto!

Чақалоқларда кальций миқдорининг ошиб кетиши хавфлими? Чақа | SOG'LOM HAYOT

Чақалоқларда кальций миқдорининг ошиб кетиши хавфлими?

Чақалоқларда кальций миқдорининг меъёридан юқори бўлиши - 1 ойликкача бўлган чақалоқларда учраши мумкин. Бу хавфсиз жараён. Аммо бу ҳолат Д витамини ва кальций препаратларининг дозасини ошириб юбориш, онадаги гипопаратериоз касаллиги, таркибида витамин Д сақловчи болалар қўшимча овқатлари (бўтқалар)ни меъёрдан ошиқ берилиши, қалқонсимон без касалликларида, буйрак фаолиятининг бузилиши оқибатида келиб чиқса, бу шифокор кўригини талаб этади.

Белгилари:
Иштаҳанинг пастлаши, кўнгил айниши;
Қайт қилиш;
Мушаклар тортишиши, тутқаноқлар ёки умумий қўзғалувчанлик, гипертензия;
Ич қотиши, сувсизланиш;
Вазн етишмовчилиги ва бошқалар кузатилади.

Даволашда келтириб чиқарган сабаблар топилиб, бартараф этилиши керак.

@SoglomHayot