Get Mystery Box with random crypto!

Қайси касалликларда массаж терапияси тавсия этилади? Массаж | SOG'LOM HAYOT

Қайси касалликларда массаж терапияси тавсия этилади?

Массаж - юмшоқ тўқималар фаолиятини яхшилаш учун олиб бориладиган терапия бўлиб, бунда мушаклар таранглигининг камайиши кузатилади. Натижада тўқималарнинг кислород билан таъминланиши ва қон айланиши яхшиланади.

Массаж терапияси катталарга таянч-ҳаракат системаси касалликларида, остеохондроз, нерв тизими касалликларида, миалгия, неврит, юрак қон-томир касалликларида тавсия этилади. Болаларга эса яхши ўсиши ва ривожланиши учун ҳамда суяк-бўғим касалликларини олдини олиш мақсадида тавсия этилади. Фақат биринчи навбатда шифокор педиатр кўригидан ўтиш, массаж олиш учун қарши кўрсатмалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

Массаж терапияси учун қарши кўрсатмалар касалликларнинг ўткир даври, тана ҳароратининг юқорилиги, қон кетиш ҳолатлари, жигар етишмовчилиги, терида яллиғланиш ва тошмалар ҳисобланади.

@SoglomHayot