Get Mystery Box with random crypto!

Нималарни оч қоринга ейиш мумкин эмас? Тез тайёр бўладиган | SOG'LOM HAYOT

Нималарни оч қоринга ейиш мумкин эмас?

Тез тайёр бўладиган нонушта. Углеводларга бой, тез тайёрланадиган каша ва овқатлар қонда қанд миқдорини тезда ошириб, кейин эса тушириб юборади ва шу сабабли кучли очлик ҳисини келтириб чиқаради. Бу очлик ҳиси узоқ вақтдан кейин эмас, балки бор-йўғи 2 соатдан сўнг пайдо бўлади.

Кофе. Эрталаб 1 стакан кофе ичиш бу ажойиб, лекин афсуски оч қоринга ичиш бу зарарли одат ҳисобланади. Кофе таркибидаги кофеин ошқозон шираси ишлаб чиқарилишига олиб келади ва бу ҳолат ҳеч қандай овқат йўқ бўлган ошқозонда, ошқозон шиллиқ қавати зарарланишига яъни гастритга олиб келади.

Йогурт. Оч қоринга истеъмол қилинган йогуртнинг унчалик зарари йўқ, лекин фойда ҳам келтирмайди. Энг асосийси, бу маҳсулот таркибида ҳазм қилишда иштирок этадиган фойдали бактериялар мавжуд. Лекин улар фойдали хусусиятларини фақатгина инсон тўқ бўлганда кўрсатади, оч бўлганда эса аксинча таъсир қилади.

@SoglomHayot