Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандим 11 ойлик. Оёқлари ва юзида оқ доғлар пайдо бўлган. | SOG'LOM HAYOT

Фарзандим 11 ойлик. Оёқлари ва юзида оқ доғлар пайдо бўлган. Бунинг сабаби нима?

Теридаги доғлар пигментациянинг ўзгариши натижасида пайдо бўлади. Ушбу доғлар ҳар доим ҳам касаллик ҳисобланмайди, баъзида касалликларнинг белгиси бўлади. Бунда асосий касаллик даволаш доғларнинг камайишига ёки йўқолишига ёрдам беради. Терида оқ доғлар одатда:
Ҳомиладорлик даврида ҳомилада гипоксия бўлиши;
Туғруқ вақтида боланинг бош мия жароҳатлари;
Ҳомиладорлик даврида ва эмизикли даврда болада витамин етишмовчилиги;
Ўт йўллари ва жигар касалликлари;
Вирусли касалликлар;
Организмда турли гижжалар;
Ҳазм тизими касалликлари;
Эндокрин касалликлар сабаб бўлади.

Болалар терисида доғлар пайдо бўлиши билан болалар дерматологига мурожаат қилиш лозим. Даволаш тартиби эса доғларни келтириб чиқарувчи асосий касалликга кўра тавсия этилади.

@SoglomHayot