Get Mystery Box with random crypto!

Иммун тизимини кучайтириш учун тавсияларим. Иммун тизимини б | SOG'LOM HAYOT

Иммун тизимини кучайтириш учун тавсияларим.

Иммун тизимини бирданига икки уч кунда кучли қилиш мумкин эмас. Сабаби бу жуда мураккаб система. Битта дори ичиб иммун тизимим кучайди дейишим жуда латифали гап.

Бизни дори иммун тизимингизни аниқ кўтаради деган дорию малхамдан нарироқ юраверинг.

Иммун тизими аслида мустақил система бўлиб фақат касалликка қарши курашишда кучаяди.

Иммун тизимини кучайтиришни энг яхши йўлларидан бири бу чиниқиш машқларидир.

Масалан совуқ сувга чиниқиш учун айтайлик аввал иссиқдан илиққа ўтасиз. Бир икки ойдан сўнг илиқдан илиқроққа, кейин совуқдан сал илиқроққа ва охири совуққа ўтасиз. Натижада организм совуқ сувда ҳам касал бўлмайдиган холатга ўтади.

Қон суюқ бўлиши ва айланишини таъминлаб бериш хам мухим. Қон суюлтирувчи воситаларни ва албатта харакатни кучайтиринг.

Иммун тизими умрни охиригача керакли йўлдош.

@SoglomHayot