Get Mystery Box with random crypto!

Милкларим шишиб, тиш ювганимда тишим қонайди. Табиий усулда да | SOG'LOM HAYOT

Милкларим шишиб, тиш ювганимда тишим қонайди. Табиий усулда даволаш мумкинми?

Тиш қонашини бартараф этишнинг табиий даволари кўп. Улардан энг самаралиларини тавсия этамиз.

Қора дуб. Ушбу шифобахш ўсимликдан дамлама тайёрлаб, оғиз бўшлиғини чайиш, яхши самара беради.

Мойчечак. Мойчечак ўсимлигининг қуритилганидан 1 ошқошиғи 1 стакан қайноқ сувда дамланади ва оғиз чайилади.

Истеъмол содаси. 1 чойқошиқ истеъмол содаси 1 стакан қайноқ сувда эритилади ва оғиз чайилади.

@SoglomHayot