Get Mystery Box with random crypto!

Иммунитетни кўтармоқчимисиз? Ақлни ёрдамга чақиринг! Ҳа, тўғр | SOG'LOM HAYOT

Иммунитетни кўтармоқчимисиз? Ақлни ёрдамга чақиринг!

Ҳа, тўғри ўқидингиз. Қандай қилиб дейсизми? Бу жуда осон! «Шифо-инфо» газетаси Сизга бу сирни ошкор қилади. Марҳамат...

Негативизм нима?
Бу атамани кўп ҳолларда руҳшунослар қўллайдилар. Негативизмнинг маъноси салбий кечинмаларни ўзида жамлаш, уларни қалбда йиғиб юриш дегани.
Тирик жон борки, бу ҳиссиётларни сезиши мумкин. Аммо уларни ўзингизда ривожлантираверсангиз, охири хайрли бўлмайди.

Иммум тизими қандай парчаланади?
Муаммо олдида ожизликни сезиш, хафалик, безовталик, айбдорлик ва ишончсизлик ҳислари организмни стресс (ташвиш) гормонлари ишлаб чиқаришига ундайди. Улар эса иммун тизимини тубдан парчалашга тушади.

Нима қилиш керак?
Бундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак, дейсизми? Ақлингизни ёрдамга чақиринг.
Ақл жуда фаросатли, ўзи билан доим вазминлик, ҳафсалани олиб юради.
Бу ҳислар билан ташвишни енгиш осонроқ кечади.
Тинчлангач, виждонингиз ҳам қийналмайди, ахир муаммони вазминлик билан енгдингиз, ҳафсала билан ишга киришдингиз.
Кутилмаганда ўзингизда ишонч пайдо бўлди!
Ҳимоя тизимини айтмайсизми, бир қоп семиргандай бўласиз!

http://telegram.me/joinchat/C7wFAEBGWSJ1uB6tARR4Zw