Get Mystery Box with random crypto!

Жиғилдон қайнашининг дорисиз даволари Қуйидагиларга риоя қил | SOG'LOM HAYOT

Жиғилдон қайнашининг дорисиз даволари

Қуйидагиларга риоя қилиш натижасида жиғилдон қайнашини бартараф этиш ёки унинг олдини олиш мумкин:
чекишдан воз кечиш;
қизилўнгач клапанини заифлаштирадиган ва қизилўнгачнинг зарарланган шиллиқ қаватини таъсирлантирадиган маҳсулотлардан (шоколад, ялпиз, кофеин, алкоголь, цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари, помидор ва томат шарбати, аччиқ қалампир ҳамда мурч) чекланиш;
овқатни кам-камдан истеъмол қилиш;
овқатни бир кунда 4-5 марта, шошилмасдан, ҳар бир луқмани яхшилаб чайнаган ҳолда, хотиржам ўтириб, истеъмол қилиш (овқатни юриб еманг);
овқатдан кейин 2-3 соат ўтмагунча ётмаслик;
ҳар куни эрталаб оч қоринга маржумакли бўтқа тановул қилиш;
овқатлангандан кейин 5 дақиқа давомида ялпизсиз сақич чайнаш;
тана вазнини меъёрга келтириш;
ётганда, қориндан юқори қисмнинг баландроқ бўлишига эътибор бериш.

http://telegram.me/joinchat/C7wFAEBGWSJ1uB6tARR4Zw