Get Mystery Box with random crypto!

Қайси витамин аёллар учун муҳим ҳисобланади? Энг керакли ви | SOG'LOM HAYOT

Қайси витамин аёллар учун муҳим ҳисобланади?

Энг керакли витамин фолий кислотаси бўлиб, у юрак ва қон томирларнинг ишлашини ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Сочларнинг ўсишига ёрдам беради ва узоқ вақт оқаришдан сақлайди. Терини соғлом ранг билан таъминлайди.

Фолий кислотаси В6 ва В12 витаминлари билан биргаликда кўз касалликлари хавфини 30% га камайтиради. Ҳомиладорликда ҳам тавсия этилади. Сабаби болада умуртқа поғонаси касалликларини олдини олишга ва ҳомила асаб тизимининг тўғри шаклланишига ёрдам беради.

Фолий кислотасини узоқ вақт қабул қилиш нафақат ҳомиладорлик ва туғуруқ вақтида асоратлардан халос бўлиш, балки менопаузанинг эрта бошланмаслигига ёрдам беради.

Бу витамин қовун, яшил нўхат, хурмо ва цитрус мевалар таркибида бор.

@SoglomHayot