Get Mystery Box with random crypto!

Жиғилдон қайнашининг сабаблари нима ва қандай қилиб олдини оли | SOG'LOM HAYOT

Жиғилдон қайнашининг сабаблари нима ва қандай қилиб олдини олиш мумкин?

Жиғилдон қайнаши - бу кўкрак қафаси, тўш суягининг орқасида ёки қориннинг юқори қисмида ҳосил бўлган ёниш ҳиси.

Сабаблари: диафрагма чурралари, сурункали гастрит, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, ҳомиладорлик, айрим дори воситаларини (масалан: аспирин, ибупрофен) қабул қилиш.

Юзага келтирувчи омилларнинг асоси ошқозон ва қизилўнгач орасидаги тўсиқнинг очилиб қолиши сабабли ошқозондаги кислотали муҳитнинг қизилўнгачга ўтиб, ёниш ҳисини пайдо қилишидир.

Олдини олиш учун:
Ортиқча овқатланмаслик;
Таомнинг жуда иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги;
Кечки овқатни уйқудан камида 2 соат олдин тановул қилиш;
Ёғли, қовурилган овқатлар ва спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш лозим.

@SoglomHayot