2022-09-01 10:17:33
Танадаги ортиқча тукларни йўқош учун тавсиялар!
Нашатир спирт ва ёд 30 г этил спирти;
5 г нашатир спирт;
1,5 г ёд;
5 г канакунжут ёғи.
Барча масаллиқлар аралаштирилиб, исталмаган туклар бўлган тери қисмига кунига бир неча маротаба суртилади.
Бангидевона ўти. 250 г бангидевона ўтига бир литр совуқ сув қуйиб, ярим соат давомида паст оловда қайнатилади. Тайёр дамлама совутилади ва сузиб олинади. Кунига уч марта муаммоли соҳага суртилади.
Денгиз карами. 100 г қуруқ денгиз карами кукун ҳолатигача майдаланиб, бироз нашатир спирти қўшилади ва қаймоқ каби қуюқликкача етгунча аралаштирилади. Кейин 1 ош қошиқ ўсимлик мойи қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади.
Уч кундан кейин аралашма тўлиқ тайёр бўлади, муаммоли соҳага юпқа қават қилиб суртилади ва тахминан 10-15 дақиқа қолдирилади. Сўнг ювиб ташланади.
Маргансовка Чой қошиқ учида миқдордаги калий перманганатга 250 мл иссиқ сув солиб, аралаштирилади;
Тайёр бўлган эритма илиқ сувга солинади ва тукларни йўқ қилиш керак бўлган соҳа сувда 25-30 дақиқа ушлаб турилади. Муолажа ҳар кунги такрорланади. Икки-уч ой ичида ижобий натижа қайд этилади.
Водород пероксиди. Юз ва қўлдаги тукларни йўқотишнинг содда ва шу билан бирга самарали усулларидан бири водород пероксид билан муаммоли ҳудудларни тез-тез артиб туришдир.
Ушбу усулни ишлатишдан олдин водород пероксид эритмаси (3-10%) концентрацияси билан тажриба ўтказиб, таъсир қилишнинг оптимал давомийлигини танлаш, тери таъсирланмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак бўлади.
Қўллар ва оёқлардаги тукларни йўқотиш учун 50 мл 3% ли водород пероксидига ярим чой қошиқ нашатир спирти қўшилади.
Соч тўкилиши таъсирига эришиш учун 10 қисм сувга бир қисм 3 фоизли водород пероксиди, 2-3 томчи нашатир спирт аралаштириб, аралашмаси керакли жойлар артиб олинади!
@SoglomHayot
36.4K views07:17