Get Mystery Box with random crypto!

Сочлар учун текин витаминларга бой ботокс Бахор - куз фаслла | SOG'LOM HAYOT ️️



Сочлар учун текин витаминларга бой ботокс

Бахор - куз фаслларида аксарият хотин-қизларнинг сочи синувчан, тўкилувчан бўлиб қолади, учи эса «гуллай» бошлайди. Бу ҳам етмаганидек ҳозирги кунда сочга зарар етказувчи сульфатли шампунлар кундан-кунга кўпаймоқда.
Аммо бу муаммонинг олдини олса бўлади. Бунинг учун нафақат хавфсиз, балки, соч толаларини яхшилаб, уларнинг ўсишини таъминловчи қўлбола шампунь тайёрлаш лозим.

Агар сиз ҳам «Сочимга кимё эмас, табиийлик керак» дегувчилар қаторида бўлсангиз, сафимизга қўшилинг ва ўзингиз учун қуйида келтирилган шампунлардан бирини тайёрланг.
2 дона тухум сариғини 1 ош қошиқ желатинга аралаштиринг. Қумоқчалар ҳосил бўлмаслиги учун массани секин қориштиринг.
Сўнгра кўпиклангунча нам сочга айланма ҳаракатлар билан суртинг. 7 дақиқадан сўнг бошни илиқ сувда ювинг. Ушбу шампунь сочларни чиройли, товланувчан ва қалин қилади.


@SoglomHayot