Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ойида Нишолданинг фойдаси қандай? Ҳар бир одамнинг | SOG'LOM HAYOT ️️



Рамазон ойида Нишолданинг фойдаси қандай?

Ҳар бир одамнинг организмида ҳар ҳил овқат қолдиқлари бўлади. Сиз ҳар куни қўлингизни ювиб юрасиз, лекин ошқозонингизни юволмайсиз. Ўша нишолда таркибидаги модда ошқозондаги кераксиз чиқиндиларни чиқариб ташлайди.

Ошқозонингиз оғриса, турли дориларни ичасиз. Бироқ овқатдан кейин 2—3 қошиқ нишолда есангиз, кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади. Буни кўплаб шифокорлар ҳам тавсия қилган. Тажрибадан ҳам ўтган.

Масалан, менинг қайнонам 90 ёшга кириб вафот этдилар. Бизнинг дастурҳонимизда доим нишолда турарди. Доим истеъмол қилганлар. Ҳозир ҳам музлаткичда доим нишолда туради. Ўзимиз ҳам доим ейишни канда қилмаймиз. Мана ҳеч биримиз семириб кетмаганмиз.

Унинг таркибида етмак деган илдиз бор. У ўсимлик одамнинг ошқозони, ичагини фильтрлайди. Ёш болалар эса, шамоллашининг олдини олади. Бундан ташқари нишолда рўза тутаётганларни оч қолдирмайди.

@SoglomHayot