ДОЛЧИН (КОРИЦА) НИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА Им | SOG'LOM HAYOT ️️

Picture 1 from SOG'LOM HAYOT ️️ 2023-02-27 18:03:02


ДОЛЧИН (КОРИЦА) НИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА

Иммунитет тизими учун фойда:
Асал ва долчин аралашмаси иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва организмни бактерия ва вируслардан ҳимоя қилади. Асал ва долчин аралашмасини ҳар куни қабул қилиш керак.
Озиш учун фойда:
Бир стакан қайнатилган сувда асал ва долчинни аралаштиринг. Ортиқча вазнни йўқотиш учун ҳар куни эрталаб, нонушта қилишдан ярим соат олдин ичинг.
Ҳуснбузарда (акне) фойдаси:
Асал ва долчинни аралаштириб, паста ҳосил қилинг ва зарарланган жойларга қўйинг (маска қилинг). Маска қанча узоқ вақт ушланса шунча яхши.
Соч тўкилишини тўхтатиш:
1 ош қошиқ зайтун мойи, 1 ош қошиқ асал ва 1 ош қошиқ долчинни аралаштириб, бошингизга суртинг, 15–20 дақиқадан кейин ювинг. Ҳафтада 1 ёки 2 маротаба қўллаш мумкин.

@SoglomHayot
SOG'LOM HAYOT ️️

SOG'LOM HAYOT ️️

@soglomhayot
177.08K Obunachilar
Kattalashtirilmagan Toifa
Статистикага кўра интернетдан тиббий маслаҳатлар излаганлар 58%ни ташкил қилади. Биз сизга энг сара маслаҳат...