Get Mystery Box with random crypto!

Оғиз бўшлиғи ҳидланишига олиб келадиган омиллар нималардан ибо | SOG'LOM HAYOT ️️

Оғиз бўшлиғи ҳидланишига олиб келадиган омиллар нималардан иборат?

Овқатланиш характери. Оғиздан бадбўй ҳидлар келишининг ривожланишига оқсилга бой гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш ёрдам беради.

Улар қайта ишланганида, огиз бўшлигида кислота-ишқор мувозанатини ўзгартирадиган ишқорий бирикмалар ҳосил бўлади.

Бунинг оқибатида ёқимсиз ҳид чақирадиган микроорганизмлар фаол равишда кўпайишни бошлайди. Таркибида юқори миқдорда углеводлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, аксинча, ҳиднинг сезиларлигини камайтиришга ёрдам беради.

Соматик касалликлар. Нохуш ҳиднинг пайдо бўлиши сабаблари:
овқат ҳазм қилиш тизимининг айрим касалликлари,
Жигар патологияси, огъир ўпка касалликлари,
ЛОР-аъзолари патологияси.

Гормонал бузилишлар. Организмда жинсий гормонлар нисбати ва концентрацияси ўзгариши сўлак хусусиятларига ҳам таъсир қилади.

Сўлак қанчалик ёпишқоқ бўлса ва одатдагидан кўра камроқ ажралса, унда кислород миқдори камаяди. Бу бадбўй ҳиднинг пайдо бўлишига олиб келадиган учувчи бирикмалар ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Чекиш. Тамакининг ёниши натижасида ўзига хос ҳидга эга бўлган моддалар ҳосил бўлади. Чекиш вақтида оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ҳаддан ташқари қурийди ва унинг табиий тозаланиши жараёни бузилади.

Чекишда оғиздаги кислород миқдори камаяди ва анаероб бактериялар (яшаши учун кислород керак бўлмаган микроорганизмлар) сони кўпаяди. Бу зарарли одат, шунингдек, тишда тош ҳосил бўлишига ва милкнинг яллиғланишига олиб келади.

@SoglomHayot