Get Mystery Box with random crypto!

Танадаги шишлар қайси касалликлардан дарак беради? Шифокор | SOG'LOM. UZ 🌱

Танадаги шишлар қайси касалликлардан дарак беради?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Буйрак касалликлари. Буйрак шишлари одатда, эрталаб пайдо бўлиб, юзда кўпроқ ифодаланган бўлади. Кўз остидаги шишлар ва қовоқларнинг шиши буйракнинг “ишидир”. Куннинг иккинчи ярмига келиб шишлар йўқолиб кетади.

Юрак касалликлари. Юрак қонни “тортиб ололмайди”. Натижада қон оёқларда йиғилиб, шиш келтириб чиқаради. Бундай шишлар кечки пайтгача ривожланиб, эрталаблари “сўрилиб” кетади.

Варикоз касаллиги. Узоқ вақт тик туриш, узоқ ўтириб ишлаш, оёқларни чалиштириб ўтириш веналарда қон оқимини бузади. Натижада улар шишиб, оёқларда қон оқими қийинлашади.

Гормонал бузилишлар. Гормонлар балансининг бузилиши хавф омили саналади. Масалан, қалқонсимон без кам миқдорда гормон ишлаб чиқарса, тўқималарда сувнинг қолиб кетиши кучаяди. Бундай шишлар ҳам кўпинча оёқларда ривожланади.

«Соғлом.Уз» каналига аъзо бўлинг!