Get Mystery Box with random crypto!

Яширин депрессияси бўлган инсонларга хос айрим холатлар. У | "СОГЛОМ ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ"

Яширин депрессияси бўлган инсонларга хос айрим холатлар.

Улар ўзларини атайин «хаммаси яхши»дек тутишлари, доим қувноқ ва кўтаринки кайфиятда юришлари мумкин.

Улар доим қандайдир дориларни қабул қилиб юрадилар...

Уларда айрилиқ билан боғлиқ катта муаммолар бўлади.

Улар ўз харакатларини оқлайдиган хикоялар туза оладилар.

Уларнинг кун тартиби ёки овқат қабул қилишда ғалати одатлари (оғишишлари) бўлиши мумкин.

Улар истеъмол қилаётган махсулотлари хақида хам бошқача, фалсафий тасаввурларга эга бўлишлари мумкин.

Уларда ҳаёт ва ўлим хақида ўта аниқ аммо мураккаб тасаввурлар бўлади.

Кўпинча улар иқтидорли ва экспрессив (эмоциялари ташқарига йўналган) бўладилар.

Улар хар бир ишдан «маъно» қидирадилар.

Баъзан оғриқларини билдириб, меҳрга ва эътиборга мухтож эканликларига енгилгина ишора қилишлари мумкин.

Улар хам бошқа инсонлар каби мухаббатга ва маъқуллашга мухтождирлар.

https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H