Get Mystery Box with random crypto!

Ўзингизни қандай кайфиятда тутасиз? Инсонинг ру | "СОГЛОМ ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ"

Ўзингизни қандай кайфиятда тутасиз?


Инсонинг руҳий дунёси, унинг теварак-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга қандай муносабатда бўлиши ҳам инсоннинг ташқи қиёфаси, саломатлигига ўз таъсирини кўрсатувчи омиллардан ҳисобланади. Арзимас нарсаларга асабийлашиш инсонни тез қаритади, саломатлигига путур етказади. Шундай экан, ҳаётга кулиб боқишни ўрганинг. Қуйида эътиборингизга ҳавола тест саволларига жавоб бериб, ҳаётга қандай кайфиятда боқишингизни билиб оласиз.

Ўзингизнинг қадду қоматингиздан қониқасизми?
А) албатта – 5 балл
Б) баъзида – 10 балл
C) умуман йўқ – 0 балл

Ўз чеҳрангиз ўзингизга ёқадими?
А) ҳа – 5 балл
Б) гоҳида – 10 балл
C) йўқ – 0 балл

Жигарингиз ёки юрагингиз безовта қиладими?
А) вақти-вақти билан – 5 балл
Б) тез-тез – 5 балл
C) умуман – 0 балл

Спорт билан доим шуғулланасизми?
А) баъзида – 10 балл
Б) тез-тез – 0 балл
C) умуман – 0 балл

Эрта тонгдан уйғонасизми?
А) доимо – 10 балл
Б) ҳар доим эмас – 0 балл
C) мен учун жуда қийин – 5 балл

Соч турмагингиз доимо бир хил турадими?
А) баъзида – 5 балл
Б) ҳа, доимо – 10 балл
C) йўқ – 0 балл

Қандай услубда кийинасиз?
А) энг замонавий модада – 0 балл
Б) қулай – 10 балл
C) қайси бири ўзимга ярашса – 5 балл

Оёқ кийимининг қайси турини харид қиласиз?
А) баланд пошнали – 10 балл
Б) паст пошнали – 0 балл
C) спорт услубида – 5 балл

Ҳар доим пардоз қиласизми?
А) баъзида – 10 балл
Б) ҳар доим – 5 балл
C) йўқ – 0 балл

Вазнингиз меъёридами?
А) меъёридан паст – 20 балл
Б) ўртача – 10 балл
C) юқори меъёрда – 5 балл

озиш учун кўп ҳаракат қиласизми?
А) гоҳида – 10 балл
Б) йўқ – 20 балл
C) ҳа, тез – тез – 0 балл

Доимо оғир – босиқ бўлиб юрасизми?
А) ҳеч қачон – 0 балл
Б) ҳа – 20 балл
C) баъзида – 10 балл

Кайфиятингиз тез-тез ўзгариб турадими?
А) ҳа, тез-тез – 0 балл
Б) йўқ – 10 балл
C) қисқа вақт давом этади – 15 балл

Совуқни дарҳол сезасизми?
А) йўқ, умуман – 10 балл
Б) ҳа, жуда тез – 0 балл
C) озроқ – 5 балл

Сигарет чекасизми?
А) баъзида, сиқилиб кетганимда – 15 балл
Б) ҳа – 10 балл
C) йўқ – 20 балл

Тез-тез кофе ичиб турсизми?
А) жуда кўп – 10 балл
Б) тез эмас – 20 балл
C) йўқ, кофе зарар – 5 балл

Бошингиз тез оғриб турадими?
А) ҳа – 10 балл
Б) баъзида – 5 балл
C) йўқ – 15 балл

Кўп қаватли зиналарда юрганда чарчайсизми?
А) албатта – 0 балл
Б) йўқ – 10 балл
C) гоҳида – 5 балл

Бир йилда тиш шифокорига неча марта борасиз?
А) икки марта – 10 балл
Б) бир марта – 5 балл
C) бормайман – 0 балл
Сайрга чиқиб турасизми?
А) ҳа – 15 балл
Б) баъзида – 5 балл
C) йўқ – 10 балл

Жавоблар калити:
55 баллгача – кайфиятингиз унчалик яхши эмас, бироқ ўзингизни яхши ношқара оласиз. Ўз-ўзингизни шу ҳолатда қўлга ола билсангиз, ҳаётингзи давомида қийинчиликларга дуч келмайсиз. Чунки бу сизга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
56 дан 156 гача – сиз ҳар доим ҳам ўзингизни яхши ҳис қилавермайсиз. Ички туйғуларингизни ён-атрофингиздагиларга айтмасдан ўзингизнинг аҳволингизни анча қийинлаштирасиз. Маслаҳатимиз – ҳаётда ўз образингизни яратинг.
156 дан 255 гача – сиз ўзингизни анча яхши ҳис қиласиз. Атрофдагиларга ҳадеганда эътибор қилавермайсиз. Бўладиган воқеа – ҳодисалар ҳақида ўйлайсиз. Шунинг учун ёшлигингизни, соғлиғингизни узоқ йиллар давомида сақлай оласиз.
256 баллдан юқори – Баракалла! Зўр! Сизнинг кайфиятингиз ҳавас қилгудек даражада. Сиз ҳар доим “Соғ танда – соғлом ақл” шиорига амал қиласиз. Шу кетишда давом этсангиз, фақат ижобий натижаларга эришасиз.

Биз билан ШАХСингизни ўстиринг!

@Психолог Зулфияхон Абдуллаевна

https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H