Get Mystery Box with random crypto!

Эпилепсия тутқаноқ вақтида нима қилиш керак? Хуруж вақтида | SOG'LOM HAYOT 💊

Эпилепсия тутқаноқ вақтида нима қилиш керак?

Хуруж вақтида беморни қўзғатиш мумкин эмас. Беморда оғиз кўпириши, қусиш кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда беморни куч ишлатмасдан ён томонга буриш ёки бошини ёнга қилиш керак. Беморнинг эркин ҳаракатларини чеклашга уринманг. Тилини тишлаши ёки ютиб юбориши мумкин, бундай ҳолатда ҳам оғизни очишга уринманг. Бунда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, юқори ва пастки жағ, тиш ёки тилнинг ўзига шикаст етиши мумкин.

Хуруж қандай кечганини шифокорга батафсил тавсифлаш учун бемор ёнида бўлиш, уни диққат билан кузатиш ва назоратсиз қолдирмаслик талаб этилади.

Хуруж бошланган вақтни билиш жуда муҳим ҳисобланади.

Агар хуруж вақти 30 дақиқага яқинлашса, бу бемор ҳаёти учун жуда хавфли ҳисобланади. Бундай вазиятда "Тез тиббий ёрдам" чақириш зарур

Яқинларга Ҳам Улашинг

Соғлом ҳаёт, фойдали маслаҳатлар
https://t.me/+KwNjTbF7yfthZTU6