Get Mystery Box with random crypto!

​​ИШ ҲАҚИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИБ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ (Янгиер тиббиё | SOG'LIQNI SAQLASH XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

​​ИШ ҲАҚИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИБ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ
(Янгиер тиббиёт коллежи)

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан Янгиер тиббиёт коллежида 2022 йил 18 май куни тасдиқланган иш режага асосан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарорининг 4-иловасига асосан айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2019 йил 1 январдан оширилиши белгиланган бўлсада, Янгиер тиббиёт коллежи томонидан мазкур талаб бажарилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан иш берувчи номига берилган кўрсатма хатига асосан 2 нафар ходимга жами 3 536 780 (уч миллион беш юз ўттиз олти минг етти юз саксон) сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилди.
Ходимлар томонидан миннатдорчилик хатлари берилди.

Бизга аъзо бўлинг: https://t.me/soglikkasaba

Бизни Facebook да ҳам кузатиб боринг: https://www.facebook.com/soglikkasabauz