Get Mystery Box with random crypto!

АВТОХЎЖАЛИК ҲАЙДОВЧИЛАРИ БЕПУЛ МАХСУС КИЙИМ БОШ БИЛАН ТАЪМИНДИ | SOG'LIQNI SAQLASH XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

АВТОХЎЖАЛИК ҲАЙДОВЧИЛАРИ БЕПУЛ МАХСУС КИЙИМ БОШ БИЛАН ТАЪМИНДИ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган иш режага асосан Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари У.Бўриев ва Б.Умаровлар 2022 йил 24 март куни Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси автохўжалигида меҳнат қонунчилиги, жамоа шартномалари ва келишувларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган жамотчилик назорати натижалари бўйича Меҳнат кодексининг 217-моддаси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддаси талабига мувофиқ меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат махсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланмаганлиги аниқланиб, Иш берувчи номига автохўжалик ҳайдовчи ходимларини бепул махсус кийим бош билан таъминлаш талаби қўйилиган Кўрсатма киритилиб, натижада 864 нафар ҳайдовчи ходимларга ташкилот ҳисобидан 232 137 700 сўмлик махсус кийим бош олиб берилишига мувофақ бўлинди.

Бизга аъзо бўлинг: https://t.me/soglikkasaba


Бизни Facebook да ҳам кузатиб боринг: https://www.facebook.com/soglikkasabauz