Get Mystery Box with random crypto!

КАСАБА УЮШМАСИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ Фарғона шаҳар Маърифат кўчаси 15-у | SOG'LIQNI SAQLASH XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

КАСАБА УЮШМАСИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ

Фарғона шаҳар Маърифат кўчаси 15-уй, 7-хонадонда яшовчи фуқаро Л.Г.Исакова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига Фарғона вилоят рухий асаб-касалликлари шифохонаси томонидан иш ҳақи пуллари оз тўланаётганлиги маълум қилиб иш ҳақи пулларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожат этган.
Мурожат Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори З.Қурбонов томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва фуқаро Л.Г.Исаковани бузилган ҳуқуқларини тиклаш 2022 йил январ ойидан нотўғри тўланган ойлик иш ҳақи пулларини қайта ҳисоб-китоб қилиб тўлаб бериш юзасидан Фарғона вилоят рухий асаб-касалликлари шифохонасига ёзма кўрсатма берилди.
Бироқ, Фарғона вилоят рухий асаб-касалликлари шифохонаси томонидан ёзма кўрсатма ижрога қаратилмасдан кўрсатма талаблари бажарилмаган. Шундан сўнг, Л.Г.Исакованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан белгиланган тартибда иш ҳақи пулларини ва 1 500 000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақида ФИБ Фарғона туманлараро судига даъво ариза киритилди.
27.05.2022 йил куни ФИБ Фарғона туманлараро суди томонидан даъво аризаси мазмунан кўриб чиқилди ва тўлиқ қаноатлантириш ҳақида хал қилув қарори қабул қилинди.

Бизга аъзо бўлинг: https://t.me/soglikkasaba

Бизни Facebook да ҳам кузатиб боринг: https://www.facebook.com/soglikkasabauz