Get Mystery Box with random crypto!

Хушруй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста секин қадам та | Sog'ιnchlαrdα

Хушруй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста секин қадам ташлаб борарди.
Ортидан бир эркак яқинлашди ва:
- Ғоят сулувсиз, вафодорим бўлинг, - деди.
Аёл бошини чайқаб, майин табассум билан:
- Мендан яхши ёр чиқмайди. Сизга ортимиздан келаётган аёл кўпроқ муносиб. У ҳам сулувликда сира кам эмас, - деди.
Эркак ортига ўгирилди-ю, бадбашара бир аёлга кўзи тушди.
- Йўқ, - рад этди у дарҳол, - Кўнглим ёлғиз сизни дейди.
Хоним хотиржам жавоб берди:
- Агар ишқингиз чинданам менга тушганида, ортга ўгирилмасдингиз!

Сейж Романо