Get Mystery Box with random crypto!

* * * Қўнғир ўйларимда қошлар қорайди, Қуёшлари ботди ҳаёллар | Nomsiz Nomalar..

* * *

Қўнғир ўйларимда қошлар қорайди,
Қуёшлари ботди ҳаёлларимнинг.
Тонглари ҳаяллаб қолдилар бир оз,
Бот-бот туғилажак саволларимнинг.

Муждалари майса экди кўзимда,
Келар эпкинларин ифорлади бахт.
Ишқни қарзга олиб ўзимдан,
Ўзимга беришни қилаяпсан аҳд!

Фаромуш ўйларда кезарсан маюс,
Боқсам кўзларинга кўзим тўлмайди.
Барча туйғуларга бурса бўлар юз,
Сени соғинмасдан бўлмайди.

Алвоний туйғулар сарафрозида,
Чайқалиб кетади юракнинг қони.
Ваъдалар кетганда тониб сўзидан,
Ҳаёт ўқиб берар олий фармонин!

Ва яна ўша мунг, ўша тароват,
Тўлқиндек чанг солар кўксим қирғоққа.
Аллоҳдан келгучи илоҳий қудрат,
Мени ундайверар сени севмоққа!

Малика Тавфиқ