Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳарлардан бирида, мезбоннинг машинасидамиз. Чорраҳага тўхтаг | Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Шаҳарлардан бирида, мезбоннинг машинасидамиз. Чорраҳага тўхтаганимизда мезбонимиз йўлнинг нариги четида эски сумка кўтариб олган, дамасга қўл кўтариб, олиб кетишини сўраб турган одамни кўрсатиб "Бир вақтлар шу одам шаҳримизнинг энг бой одами эди. Омади кетди, бугун энг камбағал одамлардан бири" деди...

***
Бир давлатманд одамни танирдим. Каттагина заводнинг кичкинагина хонасидан жой олган, аммо, ишлаётган заводини, қолаверса бошқа катта-катта корхоналарни ўша кичкинагина хонасидан туриб имо-ишора билан бошқарарди. Анча вақт давру-даврон сурди. Тақдирнинг чархпалаги бир айланганда вазиятлар ўзгариб кетди. Борини олдирди, ўзи қамоққа олинди, умрининг сўнги кунлари ўша жойларда бўлди, маййити шу жойдан чиқди...

***

Кўзга кўринган, юқори мартабали ва дунёдор яқин бир танишимиз хажга бориб келди. Зиёратларига бордик. Қайтмоқчи бўлганимизда "Сиз кетмай туринг" деб, анча вақтгача олиб қолди. Келиб-кетувчилар сийраклашганда "Одам ўзини ўтга-чўғга уравермаслик керак. Фарзанд билан давлатнинг кечи йўқ. Аллоҳ Ўзи истаган вақтда бераверади. Мен оёғимга туфлини қирқ ёшимда кийганман" деди...

***

Буларни ёзишдан мақсадим шу эди-ки, турган мавқеингиз абадий эмас, абадий бўлса-да, кафолатли эмас. Давлат ўткинчидир, савлат ҳам. Бир кун қариш бўлганидай, қуриш ҳам бўлиши мумкин, кўпларини кўрдик. Иккинчисидан Аллоҳ асрасин.
Атрофдан бир хабар олиб қўйинг...

#Салим Айюбий

Мақола кўчиришда муаллиф ва манба келтиришни унутманг!

@softabobat - қалб табобати, ибрат маскани...