Get Mystery Box with random crypto!

​​Инсон дунёсини йўқотса хоҳлаган вақтда қайта топса бўлади, а | Tr

​​Инсон дунёсини йўқотса хоҳлаган вақтда қайта топса бўлади, аммо динини йўқотса қайта топмоғи даргумон.
Дунё зотан бир бор, бир йўқ бўлиб тургувчи бевафо матоҳ.

Дунё учун динини зое қилаётганлар вақт борида кўзингизни очинг.
Аллоҳ сиздан олиб қўйса қайта бериши мушкул бўлган неъмат фақат ҳидоятингиздир, давлатингиз эмас.

Аллоҳ нажот берса қарзлар тўланади, йўқотилганлар жойига қўйилади, бахт эшиклари ҳам қайта очилади,
саодат яна яноғингизга табассум улашади, сизни севадиган ҳар доим топилади, ҳудди сиздан нафрат этгувчилар доим бўлганидек.

Аммо Аллоҳ сақласин,
ислом сиздан олиб қўйилса иймон яна қайта қалбингизни ёриштирмоғи, ҳидоят яна қайта йўлиқмоғи амру маҳолдир.
Аллоҳ иймонингизни саломат қилсин, динингизга путур етказмасин!
Амийн

Осиё Абдулазим қизи