Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳни рози қилинг! Одамларни рози қилиш ― эришиб бўлмас мақ | Rosululloh ﷺ Ummatlari

Аллоҳни рози қилинг!

Одамларни рози қилиш ― эришиб бўлмас мақсаддир.

•Кулган эдим, тортинмайсанми?, ― дедилар.

•Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар.

•Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзлик) қиляпти, ― дедилар.

•Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар.

•Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар.

•Гапирган эдим, сергап, ― дедилар.

•Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар.

•Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар.

•Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дерлар.

•Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигин қанча истасам ҳам, маломат, мазаммат қилинишим лозим ва лобид экан.

Канал
@Rosulullohni_Oshiqlari