Get Mystery Box with random crypto!

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!! Ўзбекистон мусу | SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан бугун 31 август Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Yaqinlaringizga ham ulashing

t.me/SOF_ISLOM_UZ