Get Mystery Box with random crypto!

ИМОМ АЪЗАМ СИР БЎЛИБ ҚОЛИШИНИ ҲОҲЛАГАН ЎЗИ ҲАҚИДАГИ ВОҚЕЪА Ку | SOF ISLOM🌙

ИМОМ АЪЗАМ СИР БЎЛИБ ҚОЛИШИНИ ҲОҲЛАГАН ЎЗИ ҲАҚИДАГИ ВОҚЕЪА

Кунлардан бирида Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳуфтон намозини масжид муаззининг орқасида ӯқиди. Муаззин намозда "залзала" сурасини ӯқиди. намоз тугагач, одамлар масжиддан чиқиб кетишди, масжидда эса Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва муаззиндан бошқа хечким қолмади.
Муаззин аӣтади:
-Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга назар солдим, у киши чуқур нафас олиб, тафаккур қилар эди, ӯзимга ӯзим :
- мен билан қалби машғул бӯлиб қолмасин (безовталанмасин) мен тураӣ, дедим. Ёғи оз қолган мойчироқни қӯӣиб, масжиддан чиқтим. Бомдод намози вақти бӯлгач, масжидга кирдим, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳалиҳам ӯтирар ва шундаӣ дер эди:
" Эй Роббим, Сен заррача яхшиликни яхшилик билан мукофотлаӣсан!, заррача ёмонликни ёмонлик билан жазолаӣсан! Ӯзинг, банданг Нуъмонни дӯзахдан қутқар! Чексиз раҳматинга дохил қил!", деб дуо қилар эди.
Муаззин аӣтади:
- ичкарига кирдим, ёғи оз қолган мойчироқ ҳалиҳам ёнар эди.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳалиҳам ҳуфтон вақти деб ӯӣлаб:
- Чироқни олишни ҳоҳлаӣсизми? деди.
Муаззин :
- Бомдод вақти бӯлди, эӣ Имом!, деб аӣтдим.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ :
- Мендан кӯрганингизни ҳечкимга зинҳор айтманг, яширинг! деб аӣтди.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ хуфтон намозидаги таҳорати билан икки ракъат намоз ӯқиди ва биз билан бомдод намозини бирга ӯқишлик учун ӯтирди.
Муаззин :
- "Бу қиссани Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ вафот топкунга қадар бирор кишига сӯзламадим", деб қиссани якунлади.

"Боғдод тарихи" (13-жилддан)



«SOF ISLOM»
Энг кўп улашганлардан Аллоҳ рози бўлсин!
Ижтимоий тармоқларда обуна бўлинг


Телеграм
https://t.me/joinchat/AAAAAFUslA1hfkuRUoYxqQ
YouTube
https://www.youtube.com/c/sofislom1
TikTok
https://vm.tiktok.com/ZSVC1kQ2/