Get Mystery Box with random crypto!

#Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар !!! | Sof Ibrat l Илмий-маърифий канал.

#Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар !!!

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида
У Зот (ﷺ) набий эдилар !!!

2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган !!!

3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар.
У Зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган !!!

4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди !!!

5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!

6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!

7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди !!!

8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар !!!

9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар !!!

10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган !!!

11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган !!!

12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.
У Зот тамомила нур бўлганлар !!!

13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган !!!

14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган !!!

15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган !!!

16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган !!!

17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар !!!

18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган !!!

19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар
У Зотга уммат бўлар эдилар !!!

20. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63) !!!

21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2) !!!

22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар.
Бу фаришта У Зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар !!!

23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир
(Фатҳ 1-2) !!!

24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди !!!

25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон
У Зотнинг суъратига кира олмайди !!!

26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам,
У Зотга жавоб бериши вожиб бўлган !!!

27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган !!!

28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди !!!

29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб,
У Зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради !!!

30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда
У Зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар !!!

31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар !!!

32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар !!!

33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки,
У Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди !!!

34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар !!!

35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади !!!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤ