Get Mystery Box with random crypto!

Баъзи мусулмонларнинг ишлари ажойиб! Ушбу улуғ кунлардаги иб | Sof Ibrat 🌙

Баъзи мусулмонларнинг ишлари ажойиб!

Ушбу улуғ кунлардаги ибодатларида Роббларига: «Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт», деб дуо қиладиларда, аммо ўзлари одамларни, яқинларини, қариндошларини ва биродарларини афв қилишмайди, кечиришмайди. Ахир Аллоҳдан афв қилишини талаб этиб туриб, ўзи бандаларни кечирмасликдан
уялмайдими?
Эй Аллоҳнинг бандалари! Кечиримли бўлинглар, шояд Аллоҳ ҳам сизларни кечирса!
Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Бас, афв этсинлар, ўтиб
юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини
севмайсизларми?!»
дея марҳамат қилган (Нур сураси,
22-оят).

Уламолар суҳбатидан.

ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ