Get Mystery Box with random crypto!

#tafsir Аллоҳим буюрдинг, итоат этдим 'Улар кечалари оз ухл | Sof Ibrat 🌙

#tafsir

Аллоҳим буюрдинг, итоат этдим

"Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар"
(Зориёт сураси, 17-18–оятлар).

Ибн Жарир раҳматуллоҳи алайҳ Иброҳим ибн Ҳатиб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади: «Саҳар вақтида масжид яқинида бир мўминнинг истиғфор айтатуриб: "Аллоҳим буюрдинг, итоат этдим. Гуноҳларимни кечир" деяётганини кўрдим».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Кечанинг дуо қилиш учун мақбул ва дуолар тез ижобат бўладиган энг афзал вақти қайси?" деб сўрадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Саҳар вақтидан бошқа пайтларда Аршнинг ларзага келганини кўрмадим", деди ("Тафсирул Мунир").


ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ