Get Mystery Box with random crypto!

Жаннатдаги илк лаҳзалар Жаннатдаги биринчи лаҳзаларимиз, бири | Sof Ibrat 🌙

Жаннатдаги илк лаҳзалар

Жаннатдаги биринчи лаҳзаларимиз, биринчи кунимиз, биринчи кечамиз, биринчи тонг қандай бўлар экан..

Анҳорлар, қасрлар, мевалар, чодирлар, олтин, кумуш, ҳарирлар..
Бир неча замон аввал ўтиб кетган ва кўрмаган яқинлар билан дийдорлашув..

Онасини рози қилган йигит онаси билан, қари отахон қизи билан, ота-оналар ёшлигида уларни ташлаб вафот этиб кетган фарзандлари билан учрашган онлар..

Касаллар шифо топган, ғамгинлар бахтиёр бўлган, чоллар йигитга, кампирлар бокирага айланган онлар..

Пайғамбарлар билан учрашадиган, саҳобаларга салом берадиган, умматнинг буюк уламолари билан танишадиган, мужоҳид ва шаҳидларга боқадиган ва фаришталарни кўзимиз билан кўрадиган онлар..

Аллоҳ таолони ўн тўрт кунлик ойни кўргандек кўрадиган бахтли онларимиз..

Мажбурият ва амаллар бекор қилинган, одамлар ҳисоб-китобдан ўтиб бўлган, қора кунлар ортда қолган замон..

Нифоқ ва ёмонликлар, уруш ва адоватлар оламини тарк этиб келдик, қарилик, заифлик, сиқилиш, дард ва давони унутадиган онларимиз..

Аллоҳ таоло бизга "Сизлардан рози бўлдим, абадул-обод сизларга ғазаб қилмайман" дейдиган онлар..

Барчани шу лаҳзаларга етказсин.

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ