Get Mystery Box with random crypto!

БАХТ-САОДАТНИНГ САБАБИ Тоҳа сурасининг бошланишидаги Аллоҳнин | S

БАХТ-САОДАТНИНГ САБАБИ

Тоҳа сурасининг бошланишидаги Аллоҳнинг сўзи устида фикр юритсак. Маълумки, Қуръон бахт-саодатнинг сабаби ва бахтсизликдан узоқлаштирувчидир. «Тоҳа. Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ» (Тоҳа сураси, 1-2-оятлар).

Биламизки, тангликнинг, бахтсиз ҳаётнинг энг асосий сабаби Аллоҳнинг Китобидан ва Аллоҳнинг зикридан йироқ бўлишдадир.
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, ҳаёт унга тор бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз» (Тоҳа сураси, 124-оят).

"Ҳикматлар" китобидан.